Руҳий хасталиклардан сақланишнинг энг самарали усули топилди

0
1673

Marriage Foundation агентлиги экспертлари ота-оналари билан илиқ муносабатда бўлган болалар келажакда бошқаларга қараганда камроқ руҳий касалликлардан азият чекар эканлар, деган хулосага келишди.

Мазкур ташкилотнинг интернет саҳифасида эълон қилинган тажрибада 11 минг оила иштирок этган. Тажрибадан маълум бўлишича, ўсмирлик чоғида онаси билан яқин бўлган ўғил болалар ва отаси билан илиқ муносабатда бўлган қизлар келажакда бошқа болаларга нисбатан 40-45% камроқ руҳий хасталиклардан азият чекар эканлар. Шунингдек, уларнинг ўз тенгдошлари билан алоқлари ҳам аъло даражада бўлар экан.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ўғил болалар учун ота-оналарининг ҳамиша бирга эканликлари муҳим бўлса, қиз болалар учун ота-она ўртасидаги меҳр-муҳаббатни кўриш катта аҳамиятга эга экан. Экспертларнинг фикрича, қиз боланинг отаси ва ўғил боланинг онаси билан яқин ва сирдош бўлиши унинг келажакдаги ўзига ишончининг ортишига сабаб бўлар экан.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг