Туркманистон Президенти манат курсини «барқарор сақлашни» давом эттиришни буюрди

0
1672

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон миллий валютасининг 26 йиллиги муносабати билан Туркманистон халқига йўллаган мурожаатида: «Асосий вазифалар миллий манатнинг барқарор курсини сақлаб туришдир», деди.

Туркманистон раҳбарининг сўзларига кўра, манатнинг жорий қилиниши «мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши учун шароит яратишга имкон берди».

Бердимуҳамедов, шунингдек, банк хизматлари кўлами ва сифатини халқаро даражага кўтариш зарурлигини таъкидлади.

«Миллий иқтисодиётнинг муҳим бўғини бўлган банк тизими унинг жадал ривожланаётган соҳаларидан бирига айланди», – дея таъкидлади Туркманистон Президенти

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг