Янги Зеландияга 102 кундан кейин коронавирус қайтиб келди

0
1095
Фото: Greg Bowker/AFP

Янги Зеландияда 102 кундан бери коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлиб келаётганди. Афсуски, 11 август куни бу мамлакатда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Шу сабабли Янги Зеландия Бош Вазири Якинда Ардерн мамлакатнинг энг катта шаҳри ҳисобланувчи Окландда карантин жорий қилди.

Ардерннинг маълум қилишича, Окланддаги битта оиланинг тўрт нафар аъзосида коронавирус аниқланган. Ҳозирда касалланишнинг манбаси маълум эмас.

“102 кундан кейин бизнинг карантин зоналаримиз ва изоляция марказларимиздан ташқарида CОVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Барчамиз бундай бўлмаслиги учун жуда қаттиқ ҳаракат қилгандик. Лекин, биз ҳозирга ҳолатни ҳам ҳисобга олганмиз ва унга тайёрмиз” дейди Ардерн.

“Илтимос, агар Окландда бўлсангиз уйда қолинг. Бу ердаги мактаблар ҳам ёпилади” дейилади аҳолига телефон орқали жўнатилган огоҳлантириш хабарида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг