Франциялик олимлар коронавирусни йўқ бўлиши ҳароратини аниқладилар

0
2386
Фото: Sylvain Lefevre / Getty Images

Франциядаги Прованс Университети (Université de Provence — Aix-Marseille I) олимлари ўз тадқиқотлари давомида коронавируснинг ўлиши учун зарур бўладиган ҳароратни аниқладилар. Бу ҳақда bioRxiv электрон илмий кутубхонасида жойлаштирилган хабарда айтилган.

Тажриба давомида тадқиқотчилар коронавирус ҳужайраларини бир соат давомида 60 даражага қадар қиздиришди ва иссиқлик таъсиридан кейин унинг штаммларининг кўпайиши мумкинлигига гувоҳ бўлдилар. Коронавирус фақат 15 дақиқа давомида 92 даражага қиздирилгандан кейин бутунлай нобуд бўлди.

Тадқиқот, Германиядан келган беморнинг коронавирус штамми юқтирилган Африка яшил маймун буйрак ҳужайраларида ўтказилди. Олимлар инфекцияланган ҳужайраларни стерилланган ва биоматериалли- иккита пробиркага жойлаштирдилар. Тоза муҳитда қиздирилганда, вируслар нобуд бўлди ва стерилланмаганида эса, инсон инфекцияга чалиниши учун зарур бўлган даражада коронавирус кўпайишда давом этди.

Аввалроқ, Канаданинг Альберта университети олимлари Эбола касаллигини даволаш учун ишлаб чиқарилган ремедесивир препарати коронавируснинг кўпайишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини аниқлаган эдилар.

Ўз навбатида, Монаш университети ва Мельбурн шаҳридаги Қироллик госпиталининг австралиялик олимлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) томонидан тасдиқланган паразитга қарши ивермектин номли препарат, COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 вирусини ҳужайраларда 99 фоизга камайтиради деган хулосага келишди.

Олимлар ивермектин ёрдамида коронавирус билан юқтирилган ҳужайра культурасига қайта ишлов бершди. 24 соатдан кейин унда вируснинг мавжудлиги 93% га, 48 соатдан кейин эса 5000 мартага камайди – яъни, вирусли РНКнинг улуши 1% гача камайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг