Броканерлик ва яшаш муҳитининг камайиши сабаб Африкадаги филлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолмоқда.

0
1116
Фото:( AP)

Дунёдаги қирилиб кетиш арафасида турган жонзотлар бўйича Қизил рўйхатнинг сўнгги маълумотларига кўра, айни пайтда Африканинг саванналари ва ўрмонларида яшайдиган филлар йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда. Шунинг учун табиатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар браконерликни зудлик билан тўхтатиш ва филларнинг яшаш жойларини йўқ қилинишига барҳам бериш чораларини кўришга чақирмоқдалар.

25 март пайшанба куни Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи африкалик филларнинг икки тури бўйича маълумотларни эълон қилган бўлиб, унда бу икки турнинг бири «жуда катта хавф остида», иккинчиси эса «хавф остида» деб таснифланган.

«Биз браконерликни зудлик билан тўхтатишимиз ва ўрмон ҳамда саванна филлари учун етарли яшаш жойларини сақлаб қолишимиз керак», деди Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи бош директори Бруно Оберле.

Швейцарияда жойлашган ушбу иттифоқнинг сўнгги ўрганишларидан сўнг саванна филлари «хавф остида» ва улардан анча кичикроқ, енгилроқ бўлган ўрмон фили «жуда катта хавф остида» эканлиги айтилган. «Жуда катта хавф остида» деган таснифдан кейин ёввойи табиатда йўқ бўлиб кетган таснифи ишлатилади, яъни, айни пайтда ўрмон филлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи статистикасига кўра, Африканинг турли мамлакатларида яшовчи саванна филлари сони сўнгги 50 йил ичида камида 60 фоизга, ўрмон филлари сони эса ўтган 31 йил ичида 86 фоизга камайган. Айни пайтда қора қитъада ушбу икки турдаги филларнинг умумий сони тахминан 415 мингтанигина ташкил қилмоқда холос.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг