Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавирус қурбонлари сони кескин ўсди. Бу, мамлакат расмийлари томонидан статистикани қайта ҳисобланганидан кейин юз берди.
Янги маълумотларга кўра, COVID-19 дан 3 869 киши вафот этган, бу 1290 га кўп, деб хабар беради РИА Новости телеграм-канали. Таъкидланишича, статистика бўйича ушбу касалликка чалинганлар сони 325 тага кўпайган, ҳозирда уларнинг сони 50 мингдан ошди.
Аввалроқ, АҚШда коронавирусни Хитой лабораториясида яратилганлиги ҳақида баёнот берилганди. Уларнинг фикрича, хитойлик олимларнинг мақсади вирусларни аниқлашда, уларнинг америкалик ҳамкасбларидан нақадар устунлигини кўрсатиш бўлган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицязянь АҚШ назариясини инкор этди ҳамда коронавируснинг келиб чиқиши ва манбаи ҳақидаги саволларга жавобни шифокорлар ва олимлар топишлари кераклигини айтди, дея хабар беради Nation News.