Ўтган сутка давомида Россияда коронавирусни юқтириб олганлар 6611 тага кўпайди

0
1554
Фото: REUTERS/Shamil Zhumatov

Россияда 5 июль куни 6611 кишига коронавирус ташхиси қўйилди ва умумий касалланганлар сони 687 862 кишига етди.

Шунингдек, расмийлар Россияда ўтган бир кеча кундузда 135 киши коронавирус туфайли вафот этганини маълум қилишди. Айни пайтда бу мамлакатда вирус қурбонлари сони 10 296 кишини ташкил қилмоқда.

Бугунги кунга келиб Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича Россияни ортда қолдирди ва дунёда учинчи ўринга кўтарилди. Бу рўйхатда биринчи ўринни АҚШ, иккинчи ўринни эса Бразилия эгаллаб турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг