Томскдан Москвага қайтаётган сиёсатчи Алексей Навальний парвоз қилаётган самолёт фавқулодда Омск аэропортига қўнганидан сўнг, тез ёрдам машинасида касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Кира Ярмиш твиттерда ёзмоқда.
Мы предполагаем, что Алексея отравили чем-то, подмешанным в чай. Это было единственное, что он пил с утра. Врачи говорят, что токсин быстрее всосался через горячую жидкость. Сейчас Алексей без сознания
— Кира Ярмыш (@Kira_Yarmysh) August 20, 2020
«Парвоз пайтида у ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Самолёт зудлик билан Омскка қўнди. Алексейда токсик заҳарланиш бор. Ҳозир биз тез ёрдам машинасида касалхонага кетяпмиз ”, деб ёзади Ярмиш.
Ярмиш “Медиазоне” билан суҳбатда Навальнийда парвоздан олдин ҳеч қандай касаллик аломатлари йўқлигини айтди. Ҳозир Навалний реанимацияда ҳушсиз холатда. Унинг таҳминича, Навальний заҳарланган бўлиши мумкин.
Алексей Навальний бир неча кун Сибирда бўлган эди: дастлаб у Новосибирскда бўлган ва «Тайга.инфо» ёзишича, эҳтимолга кўра у «Единая Россия» депутатлари тўғрисидаги тергов учун материал тўплаётган бўлган.