Сурияда ИШИД «жаллодини» ҳибсга олишди. У Британияда уй-жой учун нафақа олган

0
1747
Манба: Zakon.kz

«Раққа жаллоди» номини олган террорист «ИШИД пойтахти»да юздан ошиқ одамнинг бошини танасидан жудо қилган.

Хаддуши Сурияга кетганидан сўнг, Бирмингем маъмурлари унинг ҳисобига уй-жой тўловини тўлашни давом эттирдилар. Прокурорларнинг фикрига кўра, бу маблағ Париж ва Брюсселдаги ҳужумларни молиялаштириш учун ишлатилган.

35 ёшли Хаддуши ва унинг рафиқаси Жулие Майс Дейр эз-Зор вилоятида «Исломий давлат»(Ўзбекистонда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот)нинг сўнгги таянчларидан бири бўлган Багуз жангидан кейин, Сурия Демократик Кучлари томонидан қўлга олинган.

Хаддуши ва унинг рафиқаси Белгияда туғилган. Улар 2009 йилда Британияга келишган ва Бирмингемга жойлашишган. Олти йил ўтгач, 2014 йилда эр-хотин Сурияга боришиб, у ерда экстремистларга қўшилган.

Бу ҳибсга олинган одам Исломий Давлатнинг асосий қатлчиларидан бири бўлган, у қочоқларни, бошқа эътиқодли одамларни, маҳбусларни ва журналистларни қатл қилган.

Бундан ташқари, Хаддуши терроризмни молиялаштиргани тахмин қилинмоқда. 2014 йилда Хаддуши ва унинг рафиқаси Бирмингемда яшайдиган уйнинг эгаси, туман маъмуриятига ижарачилар ундан узоқлашгани тўғрисида хабар берган. Бироқ, оилага имтиёзлар тўлашни тўхтатишмаган.

Ҳозир Хаддуши ва унинг рафиқаси Ғарб мамлакатлари кўмагида Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига қарши иттифоқ – Сурия Демократик Кучлари қамоқхонасида. Ҳозирча маҳбуслар устидан суд жараёни бўлиб ўтмаган. Агар Хаддуш Ироқ расмийларига топширилса, у ўлим жазосига дуч келиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг