Ҳайратланарли сабаб туфайли Жанубий Кореяда барча самолётларнинг ярим соатга учиш ва қўниши тақиқланади

0
1928

14 ноябрь куни Жанубий Кореяда маҳаллий вақт билан соат 13:05 дан 13:40 гача 35 дақиқа давомида мамлакат бўйлаб самолётларнинг учиши ва қўниши тақиқланади. Бундай чоралар давлат имтиҳони билан боғлиқ, деб хабар беради Жанубий Кореянинг КБС ахборот портали.

14 ноябрь куни ушбу вақтда 549 минг ўқувчи коллеж учун тест синовларини топширади; айниқса инглиз тили бўйича аудио топшириқда (listening) тамомила сукут ҳукумрон бўлиши керак.

Ушбу лаҳзада барча самолётлар уч километр баландликда иккинчи доирага юборилади. Ушбу чоралар 118 маҳаллий ва 40 халқаро рейсларга таъсир қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, самолётлар ва фавқулодда вертолётлар учиш ва қўнишга рухсат берилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг