Австралияда тўрт нафар бола автомобилни ўғирлаб унда 1000 километр йўлни босиб ўтди

0
1349
Манба: picture-allience

Тўрт нафар бола автомобилни ўғирлади ва Австралиянинг шарқий қирғоғида тахминан 1000 километр йўл босиб ўтди. Қизиқ томони шундаки, болалар уйдан чиқишдан олдин ота-оналарига видолашув мактуби қолдирган. 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган бу 4 нафар болалар балиқ овлаш учун керакли жиҳозларни ўзлари билан олиб олган ҳамда икки шаҳардан бензинни ўғирлаганлиги гумон қилинмоқда. Бу ҳақида DW агентлиги хабар бермоқда.

Болалар ота-онасининг автомобилини ўғирлаб Австралиянинг шарқий соҳили бўйлаб тахминан 1000 километр йўл босиб ўтишган.

Полициянинг билдиришича, болалар Марказий Квинсленддаги Рокҳемптон шаҳридан кетиб янги Жанубий Уэлсдаги Графтон шаҳрида тўхтаб қолишган.

Полиция инспектори Даррен Уилямснинг сўзларига кўра, ёш саргузаштчилар қўлга олинган пайтда машина эшикларини қулфлаб машинадан тушишдан бош тортишган.

Уилямснинг айтишича, полиция ходими кейинчалик «Nissan Patrol» русумли автомобилининг ойнасини синдириш учун таёқ ишлатишга мажбур бўлган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг