Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Идлиб шаҳрига шу кунларда бўлаётган авиазарбалар натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда. Шу сабаб Франция президенти Сочи келишувини тўлиқ бажаришга чақирди.
“Бугун биз Идлибда бўлаётган воқеалардан жуда ташвишдамиз. Бугунги кунда Идлиб аҳолиси доимий бомбардимон остида яшамоқда, тинч аҳоли ва болалар ҳалок бўлишмоқда», деди Эммануэл Макрон душанба куни Президент Владимир Путин билан учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида.
«Мен вазият ўта кескин, деб ўйлайман ва Сочида имзоланган сулҳни тўлиқ амалга ошириш керак, деб ҳисоблайман», дея қўшимча қилди у.
Ўтган йил сентябрь ойида эришилган келишувда Туркия ва Россия Идлибни тажовузкор ҳаракатлар тақиқланган ҳудудни дескалация зонасига айлантиришга келишиб олдилар, аммо Сурия ва унинг иттифоқчилари доимий равишда тез-тез ҳужум қилиб, сулҳни буздилар.
Путин билан музокаралар давомида Украина ва Суриядаги минтақавий инқирозлар, шунингдек, Эрон билан ядровий келишув атрофидаги вазият муҳокама қилинади, деди Макрон.
Сурияга келсак, Макрон Истанбул ва Санкт-Петербургда ривожланган гуманитар ташаббусларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Сурия 2011 йил бошида Башар Асад режими демократияга қарши намойишларни кутилмаган шафқатсизлик билан бостирганидан бери фуқаролар уруши домида қолган. Ўшандан бери, юз минглаб одамлар ҳалок бўлди ва 10 миллиондан ортиқ киши бошқа жойга кўчиб кетди, дея хабар беради БМТ расмийлари.