Эво Моралесга Мексикадан қочқинлик бошпанаси берилди

0
1689
Фото: www.reuters.com

Унинг ҳаёти ва дахлсизлиги хавф остида.

Мексика Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралесга бошпана беради, деб хабар бермоқда Reuters.

Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрарднинг сўзларига кўра, Моралеснинг ҳаёти хавф остида ва Боливиянинг собиқ президентига бошпана бериш тўғрисидаги қарор мамлакатнинг узоқ йиллик анъаналарига биноан, қувилганларни ҳимоя қилиш юзасидан қабул қилинган.

“Унинг ҳаёти ва дахлсизлигига таҳдид мавжуд. Биз дарҳол Боливия Ташқи ишлар вазирлигига, халқаро қонунларга кўра, унинг учун хавфсиз йўлак таъминланиши кераклиги ҳақида хабар беришни бошлаймиз», деди Эбрард журналистларга.

Мексика, шунингдек, Америка давлатлари ташкилотини хабардор қилди ва БМТга хабар беради, дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Эбрард Боливиядаги якшанба воқеаларини тўнтариш сифатида кўриб чиқаётганликлари хақида айтган эди, чунки ҳарбийлар конституцион тузумни бузган ва Моралесни истеъфога чиқишга мажбурлашган.

Эво Моралес ўтган якшанба куни истеъфога чиқди. Бир неча ҳафталик норозилик ва тартибсизликлардан азият чеккан Лотин Америкасидаги инқироз ҳиссиётларини кучайтирган зиддиятли сайловдан кейин Армия уни истеъфо беришга ундади. Моралес давлат раҳбари лавозимини тарк этганидан сўнг, мамлакатда тартибсизликлар ва талончилик тўлқини кўтарилди. Ҳозирга қадар унинг аниқ қаердалиги номаълум.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг