Хабарларга кўра, фуқаролар кафе, ресторанларга ташриф буюрганда ва халқаро сафарга чиққанда COVID-19 га қарши вакцинанинг тўлиқ компоненти билан эмланганлиги тўғрисида сертификат ёки ПЗР-тестлари натижаси ёзилган маълумотномани тақдим этишлари керак.
Франция ҳукумати мазкур қоида эмлаш суръатини тезлаштиришга ва коронавируснинг янги тўлқинига қарши курашда самарали йўл эканига умид қилмоқда.
– “Яшил паспорт” – комендантлик соатлари ва айрим чекловларнинг олдини олишга ёрдам беради, – деди Франция Соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран.
Вазир қоидалар бироз ўзгартирилганини, хусусан, ПЗР-тестлари 48 соат эмас, 72 соат амалда бўлишини эълон қилди.
5 август ҳолатига кўра, Франция аҳолисининг 49,7 фоизи COVID-19 га қарши вакцинанинг иккала компоненти билан эмланган.
Оммавий сўровлар шуни кўрсатадики, французларнинг кўпчилиги “яшил паспорт” жорий этилишини қўллаб -қувватламоқда.