Ҳозирда Алексей Навальнийнинг ҳаётига жиддий хавф мавжуд эмас ва унинг ҳолати яхшиланмоқда, дея хабар берди Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш 28 агуст куни.
Рус ҳукуматининг мухолифи бўлган Навальний айни пайтда Берлиндаги касалхонада кома ҳолатида қолмоқда.
44 ёшли Навальний ўтган ҳафтада Сибирдан Москвага учиб кетаётганда оғир аҳволга тушиб қолди. Шундан кейин самолёт фавқулодда қўндирилиб, Навальний касалхонага ётқизилди.
Ўтган шанбада Навальнийни даволаш учун Германияга олиб келишди. Немис шифокорлари унинг заҳарланганини тасдиқлашди. Германия канwлери Ангела Меркель Навальний сиёсий фигура бўлганлиги учун рус ҳукуматидан уни заҳарлаганларни топиб, уларни жавобгарликка тортишни сўраган.