Эрон карантин чекловларини олиб ташлашни бошлади

0
1537
Фото: AFP

Шанба куни Эрон карантин чекловларини енгиллаштиришни бошлади ва давлат муассасалари қайта очилишига рухсат берди. Яқин Шарқдаги вирус энг кенг тарқалган Эронда ҳозиргача 4, 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Президент Ҳасан Руҳоний аҳолини вирусдан сақланиш учун соғлиқни сақлаш чораларига амал қилишга чақирди.

«Чекловларнинг енгиллаштирилиши соғлиқни сақлаш чораларини эътиборсиз қолдириш мумкинлигини англатмайди. Одамлар ижтимоий чегараланиш ва бошқа соғлиқни сақлаш қоидаларига жиддий риоя қилишларии керак», деди Руҳоний.

Шанба куни Эрон пойтахти Теҳрон ташқарисидаги ҳукумат идоралари очилди. Аммо, улардаги ишчиларининг учдан бир қисми уйдан ишламоқдалар. Пойтахт ташқарисидаги корхоналарнинг ҳам очилишига рухсат берилди.

19 апрелдан Теҳронда жойлашган корхоналар ҳам очилади. Улар расмий идораларда рўйхатдан ўтган бўлиши ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ижтимоий чегараланиш бўйича кўрсатмаларга амал қилишлари керак бўлади.

11 апрель куни Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 125 кишининг вафот этганини хабар қилди ва шу билан қурбонлар сони 4,357 кишига етди. Расмий маълумотларга кўра, шу пайтгача Эронда 70 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олди ва уларнинг 40 мингдан ортиғи тузалди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг