AMAZON компанияси ўзининг интернет узатувчи 3236 та сунъий йўлдошларини ишга туширади, мазкур тармоқ ер шарининг 95% ахолиси учун етарли бўлади

0
1650

Жефф Безос компанияси ер ахолисини паст фазода жойлашувчи сунъий йўлдош ёрдамида – тезкор ва узлуксиз бепул интернет билан таъминлаш пойгасига киришмоқда. Бунинг учун 3000 тадан кўпроқ сунъий йўлдошни ишга тушириш лозим бўлади.

Тезкор ва ер шарини қамрайдиган интернет – яқин келажакдаги улкан сакрашлардан бири бўлиб, бозордаги улуши деярли 130 миллиард АҚШ долларига тенг. Бозорнинг бу қисмини эгаллаш учун кучли рақобат кетмоқда. Хужжатларга асосланиб, ОАВ бу масаладаги яна бир қатнашчини маълум қилди: Amazon асосчиси Джефф Безос. У фазога 3000дан зиёд сунъий йўлдошни учиришни режалаштирган.

Интернет тарқатиш мақсадида ерга яқин фазога 3236та сунъий йўлдошни учириш – Безос режаларидан биридир. Сунъий йўлдошлар ердан
590-630 км узоқликда айланади. Қуйи фазонинг асосий афзаллиги бўлиб
– сигнал узатишдаги узилишларнинг йўқлиги хисобланади.

Тармоқ худудни 56 даража жанубий кенгликдан 56 даража шимолий кенгликкача қамраб олади, бу худудда ернинг 95% га яқин ахолиси яшайди.

Amazon компанияси вакили «Geekwire» технологик нашрига берган изоҳида Безос компаниясининг лойиха билан алоқасини тасдиқлади: «Kuiper лойиҳаси – бу юқори тезликдаги интернетга кириш имконияти чекланганлар учун, кам узилишли ва юқори тезликли интернетни таъминловчи, сунъий йўлдошларни ерга яқин фазода ишга тушириш бўйича янги истиқболдаги лойиҳадир. Бу узоқ муддатли лойиҳа ўн миллионлаб инсонлар учун хизмат қилишга мўлжалланган».

БМТнинг ҳисоб китобига кўра, ер шаридаги тахминан 4 миллиард аҳолининг барқарор интенетга имконияти йўқ. Бунинг долзарблиги эса деярли ойма ой ошиб бораётган – яъни бутунжахон уланганлик миқдори ошиб боришида кўриш мумкин.

Amazon бу лойиҳани журналистлар билан мухокама қилишга тайёр эмас, лойиҳанинг ишга тушириш муддати, нарҳи ва хатто тахминий хизматни тақдим этиш санаси ҳам маълум эмас. Фақатгина сунъий йўлдошларни фазога Безоснинг фазовий стартаплар ракетаси – «Blue Origin» олиб чиқиши маълум.

Бу лойиҳада Amazon компанияси учун рақобатчи бўлган дунёнинг тезкор ривожланаётган компанияларидан бири мавжуд. Янада жиддий уринишни Илон Маск олиб бормоқда. Starlink лойиҳаси учун SpaceX компанияси 12000га яқин сунъий йўлдошларни ишга туширишни ва бир миллионгача сигнални қабул қилувчи ер усти станцияларини жойлаштиришни режалаштирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг