Инсон ҳуқуқлари ташкилоти: Туркия суриялик ёлланма аскарларни Ливияга жўнатмоқда

0
1202
Фото: Nazeer Al-Khatib/Agence France-Presse — Getty Images

Туркия Суриядаги ёлланма жангчиларни Ливияга юборишда давом этмоқда ва уларнинг бир нечтаси Халифа Хафтар кучлари билан тўқнашувда ҳалок бўлди, дея хабар берди Суриядаги инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилот шанба куни.

Ташкилотнинг айтишича,  яқинда 26 нафар ёлланма жангчи вафот этган. Бу билан туркларнинг Ливиядаги ёлланма жангчиларидан вафот этганлар сони  249 тани ташкил этган.

Ташкилотнинг қўшимча қилишича,  айни дамда Ливияда Туркиянинг 7400 нафар ёлланма аскари бор бўлиб,  уларнинг баъзилари суриялик эмас.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг