Буюк Британияда коронавирусдан тузалганларнинг қонини бошқа беморларни даволашда фойдаланиш услуби синовдан ўтказилмоқда

0
1175
Фото: AFP

Лондондаги иккита касалхонада коронавирусдан тузалган беморларнинг қон плазмасидан фойдаланган ҳолда бошқа касалларни даволаш синовдан ўтказилмоқда.

Ушбу даволаш услубида CОVID-19дан соғайган беморларнинг қон плазмаси бошқа беморларга қуюлади.

«Организми касалликка қарши курашда етарлича антитана ишлаб чиқармаётган беморларга соғайганларнинг қонидан олинган плазмани қуйиш умидли усулдир. Ҳозирги ўтказилаётган синовлар бизга CОVID-19 ни даволаш учун қон плазмаси услубидан кенгроқ фойдаланиш керакми ёки йўқ деган саволларга жавоб беради» деди шифохонанинг интенсив терапия бўйича маслаҳатчиси доктор Ману Шанкар-Хари.

Қон соғайган беморнинг бир қўлидан олинади. Ундан плазмани ажратиб олгач қон яна донорга қайтарилади. Ушбу жараён 45 дақиқа давом этади ва ҳар бир донордан икки кишилик плазма олинади.

«Ушбу синовларимиз ижобий натижа берса, касалхоналардаги талабни таъминлай олишимиз учун плазма захирасини яратган бўламиз», деди доктор Гейл Мифлин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг