БМТ раҳбари: ”Омон қолишнинг ягона йўли-бу ҳамжиҳатликдир”

0
1431
Screengrab

20 ноябрь куни БМТ раҳбари Антонио Гутерреш Саудия Арабистони етакчилигида шу ҳафта охирида бўлиб ўтадиган G20 саммитидан олдин бирифинг уюштирди. Гутеррешнинг айтишича, вакцинани дунёнинг ҳар еридаги ҳар бир инсон сотиб ола оладиган даражада кўп ва арзон қилиш коронавирус пандемиясини тўхтатишнинг ягона йўли ҳисобланади.

«Менинг асосий даъватим оддий. Бизга ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик зарур. Биз ҳозир, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож одамлар учун мақсадли ҳаракатларни амалга оширишга муҳтожмиз», дейди БМТ раҳбари.

Антонио Гутерреш CОVID-19 вакциналари бўйича сўнгги пайтларда эришилаётган ютуқларни умид нурлари, деб атади ва ушбу умид нурлари дунёдаги ҳар бир инсонга етиб бориши кераклигини айтди. Бу вакциналар маълум давлатнинггина эмас, балки, глобал ҳамжамият бойлиги эканлиги ва уни барчага етказиб бериш кераклигини англатади.

«Пандемияни тўхтатишнинг ягона йўли ваксинани ҳар қайси мамлакатдаги ҳар бир одам учун етарли даражада кўп ва арзон қилишдир. Тирик қолишнинг ягона йўли – бу ҳамжиҳатлик ҳисобланади» дея қўшимча қилди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг