Россия Арманистондаги чегарачилар сонини кўпайтирди

0
1570
Фото: headtopics.com

Россия Арманистоннинг чегараларини кучайтириш ва Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғ бўйича тинчлик ўрнатилишини таъминлаш учун Арманистонга ўзининг қўшимча кучларини юборди, дея хабар берди жума куни Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари.

“Қўшимча аскарларнинг юборилиши Арманистоннинг Тоғли Қорабоғда тинчликни сақлаб қолиш илтимосига биноан амалга оширилди” деди Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Россия президенти Владимир Путин билан бўлган видеомулоқотда.

Унга кўра, Россия Арманистонга 188 та ҳарбий хизматчи, шунингдек, ҳарбий техникаларни юборган.

Бундан аввал, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги олти ҳафта давом этган жанглар тўхтатилиб, тинчлик битими тузилгач Россия Тоғли Қорабоғга 2000 га яқин аскарини киритганди. Улар бу ерда 5 йил қолишади.

Маълумот учун, Совет Иттифоқи қулаганидан кейин Россия ва Арманистон 1992 йилда ҳарбийлар бўйича шартнома имзолашган. Унга кўра, Россия чегарачилари Арманистонда қолди ва шундан бери у ерда фаолият кўрсатишмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг