“British Airways” Қоҳирага етти кунлик рейсларни тўхтатди

0
1711
Манба: REUTERS/Hannah McKay

“British Airways” ва “Lufthansa” хавфсизлик чоралари туфайли шанба кунидан бошлаб Қоҳирага қатновларни тўхтатиб қўйишди, аммо бу қарорга нима сабаб бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

«Биз бутун дунё бўйлаб аеропортларда хавфсизлик чораларини мунтазам кўриб чиқамиз ва эҳтиёт чораси сифатида етти кун давомида Қоҳира шаҳрига рейсларни тўхтатиб қўйдик», дейилади Британия ҳаво йўллари баёнотида.

‘Lufthansa’ компанияси, шанба куни Мюнҳен ва Франкфуртдан Қоҳирага рейсларини бекор қилди кейинчалик якшанба куни рейсларини давом эттиришни маълум қилди.

Мисрнинг фуқаролик авиацияси вазирлиги шанба куни кечқурун эълон қилинган баёнотда Қоҳирадаги Буюк Британия элчихонаси билан боғланиб, бу рейсларни тўхтатиш тўғрисидаги қарор Британия Транспорт вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирликлари томонидан тасдиқланмаганини билдирди.

«Авиацияга қарши терроризм хавфи ошиб бормоқда. Мисрдан Буюк Британияга жўнаб кетадиган рейсларга қўшимча хавфсизлик чоралари қўлланилади «, – дея хабар беради инглиз нашрлари.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг