Афғонистонда сув тошқини оқибатида 150 киши қурбон бўлди

0
639
Фото:ria.ru

Афғонистоннинг Нуристон вилоятида кучли сув тошқини рўй берди. Натижада 150 га яқин киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ariana News телеканалининг маҳаллий ҳукумат маълумотларига таяниб хабар беришича, тунда ёққан кучли жала натижасида келиб чиққан тошқин Камдиш туманидаги Мехердиш қишлоғига ёпирилган.

Тошқин оқибатида камида 40 кишининг жасади аниқланди.

Кучли сув тошқини 100 дан ортиқ уйни ва уй ҳайвонларини сувга ғарқ қилган.

1TV News телеканалининг вилоят кенгаши раҳбари Саидулла Нуристаний сўзларига таяниб хабар беришича, тунги тошқин оқибатида тахмина 150 киши нобуд бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг