Навальнийнинг қаерда заҳарлангани аниқланди

0
1391
Фото: Reuters

Россия ҳукуматининг мухолифи Алексей Навальнийнинг ёрдамчилари унинг қаерда заҳарланганини аниқлашди. Улар Алексей Навальний Сибирдан Москвага учмасдан олдин яшаган меҳмонхонадаги сув идишдан Новичок изларини топишган.

Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмишнинг айтишича, 17 сентябрь куни германиялик мутахассислар Томск шаҳридаги Навальний яшаган меҳмонхонани текшираётган пайтларида сув идишларида (баклашка) «Новичок»ни топишган. Ушбу модда мияга зарар келтириб, ундан фойдаланиш тақиқлангандир.

“Бу Навальний аэропортда ёки самолётда эмас, балки меҳмонхонада заҳарланганлигини англатади», деди Ярмиш.

Навальний Томск шаҳридаги тўрт юлдузли “Ҳандер” меҳмонхонасида уч кун турган. Айнан шу меҳмонхонада яшаётган Навальнийнинг ёрдамчилари унинг заҳарланганини эшитгач хонадан буюмлар ва сув идишларни тўплашган.

«Навальнийнинг хонасидан текширувларда фойдали бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарсани йиғиш ва уни германиялик мутахассисларга топширишга қарор қилинди. Россия раҳбарияти заҳарланишни инкор этиши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу борада жиноий иш қўзғатмаслиги ва тергов ўтказмаслиги бошиданоқ аниқ эди», деди Ярмиш.

44 ёшли Навалний ўтган ойда Сибирда тарғибот ишларини олиб борганидан сўнг Москвага учиб кетаётган самолёт ичида оғир аҳволга тушиб қолганди. У зудлик билан Сибирдаги касалхонага ётқизилди ва кейинчлик даволаш учун Германияга олиб келинди. Текширувлардан сўнг Берлиндаги шифокорлар унинг «Новичок» билан заҳарланганини тасдиқлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг