АҚШ тарихида илк бор умумий офат ҳолати эълон қилинди

0
2254
Фото: t.me/covid19niyengamiz

АҚШ президенти Дональд Трамп ниҳоят айоминг штатида ҳам йирик офат ҳолатини қайд этди. Шундай қилиб, Америка тарихида биринчи марта барча штатларда йирик офат тартиби амалга киритилди. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жадд Дир ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган.

“Мамлакат тарихида илк бор президент барча 50 штатда бир вақтнинг ўзида йирик офат тартибини жорий этди“, — дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда коронавирусга учрагани аниқланган шахслар 519 453 нафар. Улардан 20 071 киши касаллик оқибатида вафот этди. Шанба куни АҚШ COVID-19 қурбонлари сони бўйича Италияни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг