Бу факт: Ўтган асрда юз берган эпидемиялар XXI асрдагидан анча шафқатсиз бўлган (фото))

0
1614
Фото: AFP

Коронавирус ўтган йилнинг охирида бошланиб, ҳозирги кунгача дунё бўйлаб 100,000 дан ошиқ одамни ҳалок қилди. Тарихга назар ташласак, ХХ асрда юз берган эпидемиялар бизнинг асримиздаги эпидемиялардан анча шафқатсиз бўлганини кўришимиз мумкин. Қуйида улар билан бирма бир танишиб чиқамиз.

2013 йил декабрь ойида Ғарбий Африкада эбола эпидемияси авж олди ва икки йилдан ортиқ давом этди.У туфайли 11,300 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди. Қурбонларнинг асосий қисми Гвинея, Либерия ва Серра-Леонеда қайд этилди.

Эбола илк марта 1976 йилда аниқланган бўлиб, унинг юқумлилик даражаси бошқа вирусли касалликларга қараганда анча паст. Аммо, эболанинг ўлим даражаси 50 фоизни ташкил қилади.

Ушбу вирус 2018 йил август ойида шарқий Конго Демократик Республикасида қайта пайдо бўлди ва у ерда ҳозиргача 2,200 дан ортиқ одам нобуд бўлди. 2020 йил 13 апрелда эбола тугагани расман эълон қилиниши керак эди. Аммо, 10 апрелда эболанинг янги ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар қилинди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маълум қилишича, 2009 йил март ойида Мексика ва АҚШда биринчи марта аниқланган «Чўчқа гриппи» туфайли 18,500 киши вафот этган. Бироқ, Ланcетнинг тиббий текширувлари бу грипдан 151,700 дан 575, 400 гача бўлган одамни ўлдирганини таъкидлайди.

2003 йилда пайдо бўлган парранда гриппи Жануби-Шарқий Осиёда 400 дан ошиқ одамни ўлдирди. Бу грипп одамлар орасида тарқалмасдан олдин Гонконгдаги паррандачилик фермаларини касод қилди. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти мазкур касаллик сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Аммо, қурбонлар сони унча кўп бўлмади.

2002 йил ноябрь ойида ўткир нафас олиш синдроми (SARS) Хитойнинг жанубида юзага келди ва 2003 йил ўрталарида авж олди. SARS асосан Осиё қитъасига зарба берди. У 774 кишини ўлдирди, қурбонларнинг бешдан тўрт қисми Хитой ва Гонконгда қайд этилди. SARS одамга кўршапалакдан юқди ва 30 га яқин мамлакатларга тарқалди. Унинг ўлим даражаси 9,5 фоизни ташкил этди.

ОИТС ҳозирги замоннинг энг хавфли юқумли касаллигидир: UNAIDS маълумотларига кўра дунёда 32 миллионга яқин одам ОИТСдан вафот этган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг маълумотларига кўра, Гонконг гриппидан бир миллионга яқин одам вафот этган. Ушбу касаллик 1968 йилнинг ўрталаридан 1970 йил бошига қадар дунё бўйлаб тарқалган ва кўплаб болаларнинг ҳаётига зомин бўлган. У биринчи Гонконгда бошланди ва Осиё бўйлаб тарқалиб, Америка Қўшма Штатларига 1968 йил охирида етиб борди. Бир неча ойдан сўнг, 1969 йил охирида Европага ҳам кириб келган.

Осиё гриппи деб аталган вирус биринчи марта Хитойнинг жанубида 1957 йил февраль ойида пайдо бўлди. Бир неча ойдан сўнг Америка ва Европада тарқалган. Ўпкада жиддий муаммоларга сабаб бўлувчи мазкур касаллик асосан кексаларга таъсир кўрсатди. CDC маълумотларига кўра, тахминан 1,1 миллион киши Осиё гриппидан вафот этган.

Биринчи Жаҳон Урушидан кейин пайдо бўлган Испан гриппи дунё аҳолисининг катта қисмини ҳаётдан олиб кетди. Маълумотларга кўра, 50 миллион яқин одам Испан гриппидан вафот этган.

1918 йил сентябрдан 1919 йил апрелгача тарқалган мазкур касалликдан Биринчи Жаҳон Урушидагидан 5 баравар кўпроқ одам ўлди. Қурбонлар дастлаб АҚШга, кейин Eвропага ва ундан кейин бутун дунёда қайд этилди.

CDC маълумотларига кўра, Испан гриппининг ўлим даражаси 2,5 фоиздан кўпроқни ташкил қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг