Давлат котиби Помпео Россия, Эрон ва Хитойни коронавирус пандемияси хақидаги ахборотларни нотўғри тақдим этганликда айбламоқда

0
1588
Фото: Tom Brenner / Reuters

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Хитой, Россия ва Эрон атайлаб дезинформация (тескари ахборот) тарқатаётганини, АҚШнинг коронавирусга қарши курашдаги ҳаракатларига путур етказишини айтди, деб ёзади “РБК”.

«Шубҳасиз, биз бу (ёлғон ахборот) Хитой, Россия ва Эрон каби давлатлардан келаётганини кўрдик», деди Помпео Оқ уйдаги брифингда. Унинг сўзларига кўра, уч мамлакат тескари ахборотлардан «Американинг ҳозирда қилаётган ишларини камситиш учун, ўзаро келишилган саъй-ҳаракатларида» фойдаланишмоқда.

«Биз бу мамлакатларга тўғридан-тўғри айтдик, яъни, улар бу ишларини тўхтатишлари керак, биз буни маъқулламаймиз», деб қўшимча қилди Давлат котиби.

Шу ҳафта бошида The Financial Times Евроиттифоқнинг ёпиқ ҳисоботи ҳақида хабар тарқатди ва унда Ғарб мамлакатлари коронавирус тарқалишига қарши қандай курашаётгани ҳақида тескари ахборот беришда, Кремль тарафдори бўлган оммавий ахборот воситалари тўғрисида гап кетади.

Газетанинг маълумотларига кўра, ҳисобот муаллифларининг фикрича, ушбу кампаниянинг мақсади ваҳима қўзғаш, шунингдек, Европа жамиятини парчалашга уринишдир.

22 январдан буён, Европа Иттифоқи мутахассислари COVID-19 билан боғлиқ 80 га яқин тескари ахборотларни қайд этишган. Таъкидланишича, илгари Суриядаги воқеалар ва Франциядаги «сариқ жилетлар» билан боғлиқ норозилик намойишлари ва шулар жумласидаги каби мавзулар бўйича маълумотларни тарқатиб юрган «Россия давлати билан боғлиқ сохта шахслар ва аккаунтлар», бу сафар “инглиз, испан, италян, немис ва француз тилларида коронавирус ҳақида онлайн шаклда тескари ахборот тарқатишга ўтишган”.

Ижтимоий тармоқларда тескари ахборотларнинг асосий тарқатувчилари- аккаунтлар, коронавирус ҳақида, уни ҳудди қуролга айлантирилган сунъий касаллик сифатидаги тасаввурни шакллантиришмоқда.

«Eвропа Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужжатга изоҳ беришдан бош тортди. У ўз мониторингини ва пандемия билан боғлиқ тескари ахборот оқимларини аниқлашни кучайтирганини ва халқаро шериклар билан, шу жумладан НАТО ва G7 га кирувчи еттита етакчи иқтисодиётга эга бўлганлар билан яқиндан иш олиб бораётганлигини маълум қилди», дейилади мақолада.

Аввалроқ, Франс Пресс агентлиги (AFP) Давлат департаментининг исми ошкор қилинмаган ходимларидан иқтибос келтирган ҳолда, америкалик дипломатларга ижтимоий тармоқларда – Twitter, Facebook ва Instagram-ларда олиб борилаётган тескари ахборот кампаниясига қарши туриш вазифаси топширилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Агентлик манбаларининг таъкидлашича, бу каби хабарлар «Россия билан боғлиқ» фойдаланувчиларнинг саҳифаларида пайдо бўлган. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова АҚШнинг Россияни коронавирус келиб чиқиши тўғрисидаги тескари ахборот кампаниясида иштирок этганлиги ҳақидаги даъволарини «қасддан бўрттириш» деб атади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг