АҚШ «Тополь» ва С-400 йўқ қилинишини тасвирлаб берди (видео)

0
2287
Фото: www.popmech.ru

Американинг Lockheed Martin ҳарбий-саноат корпорацияси «Тополь-М» ракета тизими ва уни ҳимоя қилиб турувчи С-400 зенит-ракета тизимининг йўқ қилинишини намойиш этувчи анимацион видеони эълон қилди.

Lockheed Martin корпорациясидаги энг истиқболли ва сирли ишланмалар билан шуғулланадиган Skunk Works бўлими томонидан тақдим этилган навбатдаги анимацион видео роликда, қанотли янги ракетаси томонидан, Россиянинг харакатланувчи базалаштирилган РТ-«Тополь-М» 2ПМ2 стратегик ракета комплекси ва уни ҳимоя қилувчи «Триумф» С-400 зенит-ракета комплексининг йўқ қилиниши тасвирланган.

Ракетани нишонга йўналтириш қирувчи самолётлар, дронлар ва узоқ масофали радиолокацияларни аниқлаш ва бошқариш самолётлари ёрдамида амалга оширилади. Шу билан бир пайтда, Ғалаба куни, Москвадаги Қизил майдонда бўлиб ўтадиган тантанали парад доирасида, Х-35 “Балл” кемага қарши мўлжалланган товушдан илгари ракетаси билан қирғоқ ракета тизимини намойиш этади. Тизим ўзиюрар шассида ҳарбий техника колоннаси қаторида ҳаракатланиб ўтади.

Ҳарбий техника айни пайтда Москва яқинидаги Алабино шаҳрига етиб келган ва машғулотларда қатнашишга ҳозирланмоқда. Механизациялашган колонна таркибида ўзиюрар учиш мосламалари, транспортли-юк ташувчи машиналар, “Бал” қирғоқ ракета комплексиининг қўмондонлик-назорат ва алоқа пунктлари ҳаракатланиб ўтади. Ғалаба Парадининг механизациялашган қисмида 225 та қурол ва ҳарбий техника, шу жумладан 20 дан ортиқ энг янги намуналар иштирок этади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг