БААда Рамазон муносабати билан 1500 дан ошиқ маҳбус озодликка чиқарилди

0
1255
Фото: AFP

БАА президенти Халифа бин Зайд Ан-Наҳян 1511 маҳбусни авф қилди ва уларнинг қарзларини тўлаб берди, дея хабар беради WАМ давлат ахборот агентлиги.

Маҳаллий газеталарнинг хабар беришича, Амирликларнинг президенти ўтган йили Рамазон ойи олдидан 3005 нафар маҳбусни авф қилган ва уларнинг молиявий муаммоларни ҳал қилган.

Шунингдек, Ажман амирлиги ҳокими Хумайд бин Рашид Ан-Нуайми 124 нафар маҳбусни ҳибсдаги яхши ахлоқи учун авф этди. Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум ҳам 587 нафар маҳбусни озод қилган.

БААда ҳар йили Рамазондан олдин маҳбусларнинг озод қилинишидан мақсад уларга янги ҳаёт бошлашлари ва ўз оилалари билан қайта бирлашишлари учун имконият беришдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг