Францияда коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони 60 мингтадан кўп бўлди

0
1024
Фото: AP

6 ноябрь жума куни Францияда коронавирус билан касалланиш бўйича рекорд янгиланди ва 60 486 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилди. Бундан олдинги рекорд пайшанба куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 58 046  кишида коронавирус борлиги аниқланганди.

Айни пайтда Францияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1.66 миллион кишини ташкил қилмоқда. Франция вирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Россиядан кейин бешинчи ўринда турибди.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда ўткан сутка давомида яна 828 кишининг коронавирусдан вафот этганини маълум қилди. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 39 865 тага етди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг