Элис Уэллс шу ойда истеъфога чиқади

0
2201
Фото: https://t.me/platformauzb

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, элчи Элис Уэллс ҳадемай амалдаги фаолиятига якун ясайди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео «Twitter»даги саҳифаси орқали шундай маълум қилди:

«31 йиллик хизматдан сўнг элчи Элис Уэллс шу ойда истеъфога чиқади. Мен Элиснинг Жанубий ва Марказий Осиёда муносабатлар ўрнатиш ва муаммоларни ҳал этиш борасидаги доно маслаҳати ҳамда қилган саъй-ҳаракатларини соғиниб қоламан».

Ушбу хабарда алоҳида аҳамият қаратиш керакки, АҚШ расмийси элчини «шу ойда истеъфога чиқади» деяпти. Демак, у ҳозирча фаолиятини давом эттирмоқда. Дарвоқе, Элис хоним (AGW) Сардоба сув омбори дамбасида рўй берган фавқулодда ҳолат бўйича муносабат ҳам билдирди:

«Бугун бизнинг қалбимиз Сирдарё ва Туркистон аҳолиси билан бирга. Биз Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ёнидамиз ва биргаликда тиклаймиз», дейилган бюронинг расмий «Twitter»ида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг