Эксперт: «Шарқ бозори» ўйинлари Ўзбекистонга ва бошқа ғалла импортерларига қарата зарба берди.

0
1982
Фото: 365info.kz

Қозоғистон ғалла ва ун экспортини чеклаб қўйди. Бу қўшниларимизда нархлар ошишига таъсир қилди. Бироқ, бозорда ваҳима юзага келишининг олдини олиш мумкин эди.

Фавқулодда вазият пайтида Қозоғистондан ғалла ва ун экспортини чеклаш оқибати бозор нархларининг кўтарилишига олиб келди. Баъзи импорт қилувчи давлатлар даромадсиз вазиятга тушиб қолдилар. Ўзбекистон ҳам шулар жумласидандир. “Ғаллали ва ёғли. Қозоғистон”ни («Зерновые и масличные. Казахстан») тадқиқ қилиш бюроси раҳбари Виктор Асланов 365info.kz сайтига берган интервюсида бу ҳақда батафсил гапириб берди. 

Таъқиқдан чекловларгача

“Март ойи охирида дон ва ун экспортига тақиқ қўйилди. Кейин, бизнеснинг фикрини инобатга олган ҳолда, уни бутунлай ёпмаслик, балки квоталар билан чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Буни устига, ушбу квоталар тенг равишда тақсимланади. Экспорт қилишни хоҳловчилар учун аризаларни тўплаш ишларини Қозоғистон Ғалла уюшмаси мувофқилаштириб боришига қарор қилинди. Бозор иштирокчилари томонидан ишлаб чиқилган алгоритм асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарорини эълон қилади. Ҳаммаси етарлича шаффоф», – дея таъкидлайди Асланов.

Нега ваҳима пайдо бўлди?

Ундаги маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикасида ғалла бўйича жорий таклифлар етарлича дараждаги балансга эга.

«Ҳозирда Қозоғистоннинг ғалла бўйича экспорт салоҳияти аввалги йиллардаги каби унчалик юқори эмас.

Аммо, дастлабки қўилган тақиқ бизнинг асосий импортерларимизда ваҳима қўзғатиб қўйди. Бироқ, уларнинг ҳам позицияси аниқ эмас: дастлаб улар ҳаммани етарли миқдорда захиралар борлигига ишонтириб, нотўғри ўйланган сиёсат олиб боришди. Аммо уфқда экспортнинг ёпилиши ҳақидаги хабар тарқалиши биланоқ, ҳамманинг ғаллага муҳтож эканлиги дарҳол маълум бўлди.

Бу бозорда кераксиз ваҳималарни келтириб чиқарди, март ойида юқори экспортни келтириб чиқарди ва пировардида буғдой ва ун нархининг ўртача 15 фоизга кўтарилишига асосий сабаби бўлди», – дея қайд этиб ўтди Виктор Асланов.

Кўпроқ очиқлик

Унинг фикридан, Қозоғистон ғаллани асосий харидорлари билан янада интенсив равишда мулоқат олиб бориши керак, деган хулоса келиб чиқади.

“Аввало, барча нюансларни, шу жумладан озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун майдончани яратиш керак. Масалан, кимга ва қанча ғалла керак. Кейин эса, кўрсатилган рақамларга асосланиб, декларатив қисмини тадбиқ этиш лозим. Айтайлик ҳозир Ўзбекистонда қанча дон ва ун бор? Бозордаги бундай маълумотлар «олтиннинг вазнига тенг»

Бундай холатни вужудга келишига, бозор иштирокчилари бироз изоляция сиёсатини олиб бориши сабаб бўлди. Бизнинг Марказий Осиёдаги бешта мамлакатларимизнинг барчаси қандайдир «шарқ бозори»ни ўйнайдилар. Аммо дунё мутлақо бошқа қонунларга мувофиқ яшайди ва биз бунга қайта-қайта амин бўлиб бормоқдамиз. Очиқ бозор самаралироқ, бу ҳамма учун фойдалидир», – дея ишонч билдирди Асланов.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг