АҚШ ўз фуқароларини коронавирус тарқалишига тайёргарлик кўришга чақирди

0
1198
Фото: АР

Сешанба куни АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази америкаликларга коронавируснинг тарқалишига тайёргарлик кўришни бошлаш ҳақида огоҳлантириш берган.

Ушбу огоҳлантириш коронавирус бир нечта мамлакатларга ёйилганидан сўнг келиб чиқди. Жумладан, Хитойдан келиб чиққан ушбу эпидемия ҳозирги пайтда Италия, Эрон ва Жанубий Кореяда ҳам авж олмоқда.

АҚШ коронавируснинг олдини олиш учун чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини тўхтатиш ва Хитойдан келаётган америкаликларни карантинга олиш каби ишларга эътибор қарартаётганди. Энди бу ҳаракатлар кўлами янада оширилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг