Осиё мамлакатларининг туризми коронавирус туфайли каттагина зарар кўриши мумкин ва улар бу йилги ялпи ички маҳсулотдан (ЯИМ) $ 105 – $ 115 миллиардни йўқотиши мумкин, дея хабар беради ING.
«Агар биз Хитой сайёҳлик оқими 2020 йилда шу тарзда пасаяди дея таҳмин қилсак ва қўшимча минтақавий туризм ҳам сусайишда давом этса, йўқотилган туризм даромади тахминан 105-150 миллиард долларни ташкил этади», деди ING нинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бош иқтисодчиси Роберт Cарнелл.
Балидан Бангкокгача бўлган Осиёнинг асосий сайёҳлик марказларида минглаб буюртмалар бекор қилинган. Ушбу мамлакатлар вирусни тўхтатиш учун айрим давлатлар фуқароларига виза чекловларини қўйган бўлишларига қарамай сайёҳлар оқими камаймоқда.
Вирус тарқалиш маркази бўлган Хитойнинг Хубей вилоятида ҳозиргача 77,000 дан ортиқ одам эпидемиядан зарарланди ва 2500 дан ошиқ одам у сабаб ҳаётдан кўз юмди. Reuters маълумотларига кўра, коронавирус Хитойдан ташқари яна 29 та мамлакатда тарқалди.