Эронда коронавирус қурбонлари сони 16 тага етди.Мамлакатда хавотир кучаймоқда

0
1201
Фото: Nazanin Tabatabaee via REUTERS

25 февраль куни Эронда яна икки киши коронавирус қурбонига айланди ва бу билан эпидемиядан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 16 тага етди.

Баъзи тасдиқланмаган хабарлар қурбонлар сонининг бундан кўплигини очиқлаган. Эронликлар ҳукуматнинг вируснинг кўламини тўғри баҳолай олмаётганидан хавотирга тушмоқда.

«Яна 35 кишида вирус борлиги тасдиқланди ва икки киши ушбу инфексиясидан вафот этди», деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳанпур. Унинг сўзларига кўра, Эрон бўйлаб 95 киши эпидемияни юқтириб олган.

Айни дамда Эрон вирус қурбонларининг сони бўйича Хитойдан кейинги иккинчи кўрсаткични қайд этмоқда. Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб консертлар ва футбол ўйинларини бекор қилиш ҳамда кўплаб вилоятлардаги мактаблар, университетларнинг ёпилиши ҳақида буйруқ берди. Аҳоли кўчага чиқмасликка чақирилган.

“Бу чақирилмаган ва ёмон меҳмон. Худо хоҳласа ушбу вирусни енгиб чиқамиз» дейди Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний телевидениядаги нутқида.

Вируснинг тарқалиши сабаб Эрон изолятсия хавфи остида қолмоқда. Канада, Ливан, Бирлашган Араб Амирликлари, Афғонистон ва Ироқда Эрондан келган саёҳатчиларда коронавирус ҳолатлари аниқланган. Шундан кейин бу мамлакатлар Эрон билан парвозларни вақтинча тўхтатди

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг