Индонезиянинг ҳалол туризми соҳасида зиддиятлар келиб чиқмоқда

0
1546
манба: AFP

Индонезияда ҳалол туризмни ривожлантириш орқали мамлакатга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш ишларида зиддиятлар юзага келмоқда. Маълумки, тўнғиз ислом динида истеъмоли тақиқланган ҳайвондир. Мамлакатдаги христианларнинг ўтган хафта охирида чўчқа байрамини ўтказишлари сўнгги норозиликларга сабаб бўлди.

Танқидчилар дунёдаги энг кўп мусулмон яшайдиган Индонезияда ҳукуматнинг ҳалол туризмни молиялаштириши мамлакатдаги оз сонли бошқа дин вакилларининг ҳуқуқларига таҳдид солади, деб ҳисобламоқдалар. Диний озчиликни ташкил этувчилар, жумладан христианлар,  буддистлар ва ҳиндулар бўлган жойларда ҳалол туризмни ривожлантириш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин,  деб огоҳлантирди Жакартадаги Сяриф Ҳидоятуллоҳ давлат Ислом университетининг сиёсий ислом бўйича мутахассиси Али Мунҳаниф. «Бу ҳодиса консерватизмни ўрнатишга интилишни англатади», деди у.

“Ҳалол туризм бу – исломлаштириш деган умумий тушунча мавжуд.  Бу нотўғри фикрдир. Ҳалол туризмда мусулмон сайёҳлар учун намозхоналар каби зарур шароитлар яратиб берилади. Демак, бу исломлаштириш эмас, балки мусулмон мижозларга шароит яратишдир”,  деди Индонезия дин ишлари вазирининг ўринбосари Зайнут Таухид.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг