Андижон, Тошкент, Сурхондарёда ажримлар кўпаймоқда

0
2612

Аввалроқ, ЎзА томониданхабар беришича, ФҲДЁ органлари томонидан 2018 йилда 311,4 мингта никоҳ қайд этилган. Никоҳ тузиш борасида Сирдарё вилоятида 2017 йилга нисбатан ўсиши 12,2 фоизни, Жиззах вилоятида 6,9 фоизни, Тошкент вилоятида 5,9 фоизни ташкил этиб, пешқадамлик қилди. 

Никоҳдан ажралишларни кузатадиган бўлсак, энг юқори кўрсаткичлар май ва октябрь ойларида қайд этилган. ФҲДЁ органларида йил давомида 32,3 мингта никоҳ бекор қилинган бўлса, бу ойларга 3 мингтадан тўғри келди.

2018 йилда ҳар минг аҳолига никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этади. Ажралиш борасида Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд, Тошкент вилоятларида энг юқори кўрсаткичлар кузатилган. Шунингдек, 2017 йилга нисбатан Андижон вилояти, Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига ўсиш кузатилган. Қашқадарё, Фарғона, Хоразм, Самарқанд ва Навоий вилоятларида эса ажралишлар сони 2017 йига нисбатан камайган.​​

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг