Энди Ўрта Осиёнинг ўз “шенген визаси” бўлади

0
1730

Душанбе шаҳрида МДҲ давлатлари орасидаги туризм масаласига оид навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишнинг асосий мавзуси чет эллик сайёҳлар учун Ўрта Осиё давлатларига келишга  қулайлик яратиш мақсадида ягона виза тартибини жорий қилиш масаласи бўлди.

“Биз ҳозирда “шенген визасига” ўхшаш виза, яъни “Ипак йўли” визасини жорий қилиш устида бош қотирмоқдамиз. Бошланишига унда биз, Ўзбекистон ва Қозоғистон иштирок этади”, дейди Қозоғистон туризм қўмитаси раҳбари Майнур Мурзамадиев. 

Унинг сўзларига кўра, “Ипак йўли” визасини олган сайёҳ мазкур давлатлар орасида бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланиши мумкин бўлади. 

Мазкур ягона виза тизимини ташкил қилиш масаласи тафсилотлари 2019 йилда Самарқандда ўтказиладиган МДҲ давлатларининг сайёҳлик бўйича кенгашида муҳокама қилинади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг