Ҳиндистон Россиянинг Sputnik V вакцинасидан 200 миллион дозада ишлаб чиқаради.

0
1124
Фото: AFP

22 март куни Россиянинг Тўғридан тўғри инвестициялар фонди Ҳиндистон билан Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаганини маълум қилди. Ушбу битимга кўра, Ҳиндистондаги Virshow Group компанияси ҳар йили 200 миллион дозагача Sputnik V вакцинаси ишлаб чиқаради. Компания мазкур вакцинанинг ишлаб чиқариш жараёнини 2021 йилнинг иккинчи ярмидан бошлайди.

Инвестициялар фондининг бош директори Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, ушбу келишув икки дозали Sputnik V вакцинасини Ҳиндистонда маҳаллий миқёсда ишлаб чиқаришни енгиллаштириш учун муҳим қадамдир.

Шунингдек, инвестициялар фонди ўтган ҳафта давомида Ҳиндистондаги яна бошқа иккита компания- Stelis Biopharma вa Gland Pharma – билан Sputnik V ни ишлаб чиқариш бўйича шартномаларини тузганлигини айтганди. Улар йилига 300 миллион кишига етадиган вакцина ишлаб чиқаради.

Россия ўтган йилнинг август ойида ҳали синовларнинг барча босқичларидан ўтмаган Sputnik V вакцинасини рўйхатдан ўтказганди. Аммо, кейинчалик олиб борилган клиник синовларда Sputnik V 90 фоизли самара бергани маълум қилинди. Ҳозиргача мазкур вакцина 54 та мамлакатда рўйхатдан ўтказилган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг