ЮНИCЕФ: Нигериядаги 26.5 миллионта болага сув етарли эмас.

0
1186
Фото:( AFP)

БМТнинг болалар билан ишлайдиган ташкилоти ЮНИCЕФнинг душанба куни берган маълумотларига кўра, Нигериядаги болаларнинг деярли учдан бирига сув етишмайди. ЮНИCЕФ ушбу муаммони ҳал қилиш учун тезкор чоралар кўришга чақирмоқда.

Бугун дунёда сув куни бўлиб, ЮНИCЕФ айнан бугун дунёдаги одамларнинг қанчаси етарли сувга эга эмаслиги борасидаги маълумотларни ошкор қилди. Ушбу маълумотларга кўра, айни пайтда дунёдаги 1.42 миллиард киши, жумладан, уларнинг 450 миллион нафар болалар,сув етишмайдиган ҳудудда яшамоқда.

“Бу дунёдаги ҳар бешта боланинг биттаси ўзининг ҳар кунлик эҳтиёжини қондириш учун етарлича сувга эга эмаслигини англатади. Хусусан, Нигериядаги ҳолат жуда қўрқинчли. Айни пайтда Нигериядаги 26. 5 миллион бола сув кам ёки жуда кам ҳудуда яшамоқда ва бу мамлакатдаги жами болаларнинг 29 фоизини ташкил қилади” дейилади ЮНИCЕФ хабарида.

Нигерияда ҳар йили 100 мингга яқин болалар сувга боғлиқ касалликлардан вафот этади.

«Дунёга сув инқирози келмаяпти, балки, у аллақачон келиб бўлган ва унинг энг катта қурбонлари болалар бўлишмоқда. Қудуқлар қуриб қолса, болалар сув олиб келиш учун мактабга боришмайди. Қурғоқчилик сабаб озиқ-овқат захирасини камайганда эса, болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекишади» деди Нигериядаги ЮНИCЕФ вакили Питер Хокинс.

ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, нигерияликларнинг 86 фоиздан кўпроғи хавфсиз бўлган ичимлик сув манбасига эга эмас.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг