Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар 200 мингдан ошиб кетди

0
1608
Фото: SPA

Саудия Арабистонида 3 июль куни 4193 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 201 801 кишига етди. Янги аниқланган беморларнинг 431 нафари Даммамда, 399 нафари Ҳуфофда, 383 нафари пойтахт Риёдда ва яна 306 нафари Тоифда қайд этилган.

Шунингдек, Саудия Қироллигида ўтган сутка давомида 50 киши вирус сабаб дунёдан ўтди. Бу билан қурбонлар сони 1802 кишига етди. 140 614 киши вирусдан соғайган бўлиб, 59 385 киши шифохоналарда даволанмоқда.

Ҳозирда Саудия Арабистони вирус тарқалиши бўйича дунёда ўн тўртинчи ўринда турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг