22 март куни Россия ҳукумати Путиннинг Байденга онлайн конференсия ўтказиш бўйича таклифига АҚШ томони жавоб бермагани ва ушбу музокара уюштирилмаганидан афсусда эканини маълум қилди.
«Россия-АҚШ алоқаларини боши берк кўчадан олиб чиқиш учун яна бир имконият бой берилди. Бунинг учун тўлиқлигича АҚШ сабабчи» дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Ўтган ҳафтада Путин ўзини “қотил” деб атаган АҚШ президентини виртуал музокара олиб боришга чорлаганди. Путин ушбу музокараларда Байден билан “очиқ ва тўғридан тўғри” мулоқот олиб боришни таклиф қилди.
Аммо, АҚШ тарафи ушбу чақириққа жавоб бермади. Байден 19 март куни Путин билан қачондир учрашишини айтди.
Байденнинг Путин ҳақидаги гапларидан сўнг Москва ўзининг Вашингтондаги элчисини ортга қайтариб олишини маълум қилганди. 21 март куни Россия элчиси Анатолий Антонов АҚШдан Москвага қайтиб келди.