“Кремний водийси — дунёнинг IT пойтахти“ деб номланган фильми энди ўзбек тилида!

0
5559
Фото: ru.wikipedia.org

“Кремний водийси” (рус тилида «Силикон водийси» ҳам дейилади) – Калифорния (АҚШ) штатидаги Сан-Франциско шаҳрининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган инновациялар маркази.

Бу,- компьютерлар ва унинг таркибий қисмлари, микропроцессорлар ҳамда дастурий таъминотлар, мобиль алоқа қурилмалари, биотехнологоялар ва ҳ.к.лар ишлаб чиқариладиган юқори технологик компаниялар зич жойлашган ҳудуддир.

Дунёдаги бошқа мамлакатларда ҳам бир қатор бошқа инновацион кластерлар яратилган бўлсада, АҚШнинг “Кремний водийси” шундай турдаги марказларнинг етакчиси бўлиб қолмоқда.

Хусусан, “Кремний водийси” улушига Қўшма Штатларда қилинадиган барча венчур капитал қўйилмаларининг учдан бир қисми тўғри келади.

Эндиликда “Кремний водийси” ҳақида Юрий Дудь томонидан тайёрланган видеолойиҳа, телеграм каналидаги Alimoff командаси томонидан таржима ва дубляж қилинди. Дубляжда ўзига ҳос креатив ёндашув бўлганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш керак.

Жумладан, Alimoff телеграм каналидаги мурожаатномасида бу лойиҳа ҳақида қуйидагилар маълум қилинган.

“Дўстлар! Бугун премьералар куни бўлди, шундай экан, кутиб олинг!

Юрий Дудьнинг бир неча кунлар олдин катта шов-шувларга сабаб бўлган ва ҳозирда 16 млн марта томоша қилинган “Кремний водийси — дунёнинг IT пойтахти“ деб номланган фильми энди ўзбек тилида!

Юрий Дудь билан ўзаро келишувимизга мувофиқ, фильмнинг Ютубдаги премьерасини бироз кечроқ муддатга суриб турадиган бўлдик.

Фильмни дубляжида ёрдам берган инсонлар, дўстим Фурқат Усманов ва Alimoff Team жамоасига миннатдорчилик билдираман!

Бу ишлар ҳеч қандай тижорий мақсадларни кўзламаган ҳолда холис қилинди.”

Мазкур видео лойиҳа ўзбек тилида сўзлашувчи ёшларнинг кенг аудиторияси учун мўлжалланган бўлиб, фойдали маълумот сифатида, ёшларнинг келажакдаги мустақил хаётларида олий мақсадларига етишиш учун қайсидир маънода кўмакдош бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Лойиҳани бевосита Alimoff канали орқали тамоша қилишингиз мумкин.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг