Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилган танаси Саудия Арабистони Бош Консулининг ҳудудида жойлашган резиденцияда топилган. Бу ҳақда Россия 24 телеканали хабар қилди.
Туркиянинг «Vatan» партияси раҳбари Догу Перинчек, сешанба куни Истанбул хавфсизлик хизматидаги ишончли манбаларидан бу хақда маълумот олгани хақида баёнот берди.
Қошиқчи жасади Саудия Бош консули резиденцияси ҳудудида жойлашган боғидаги қудуқдан топилган.
Шу билан бир пайтда, Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жина Хаспел журналистнинг ўлдирилиши бўйича терговда иштирок этишга тайёр эканини маълум қилди. Бунинг учун бўлим бошлиғи аллақачон Туркияга жўнаб кетган.
Қошиқчи иши бўйича сўнгги тафсилотларни Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон эълон қилади. Ар-Риёд эса, ўз навбатида, барча айбдорларни жазолашни ваъда қилмоқда.
Саудия журналисти Жамол Қошиқчи, Саудия сиёсати ҳақидаги танқидий мақолалари билан танилган бўлиб, 2 октябрь куни Истанбулдаги Бош консулликга ташриф буюрганидан сўнг ғойиб бўлди.
Шанба куни Саудия ҳукумати зиддият натижасида дипломатик миссия биносида журналистни ўлдирганини хабар қилди.
Мамлакатнинг 18 нафар мулозимлари тергов остига олинган бўлиб, уларнинг шахси очиқланаётганича йўқ.