Россияда коронавирусга чалинганлар сони 200 мингдан ошди

0
1381
Фото: Reuters

Россия ҳукуматининг якшанба куни берган маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган бир сутка ичида 11 012 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Бу билан Россияда вирус билан касалланганларнинг умумий сони 209 688 кишига етган.

Шанба куни Россияда CОVID-19 га чалинган 88 киши вафот этган. Айни пайтда коронавирус қурбонлари 1915 нафарни ташкил қилмоқда.

Бу ҳафта Россияда коронавирус авж олди ва бир неча кундан бери вирусни юқтириб олганларнинг кунлик сони 10 мингдан юқори бўлмоқда. Бу мамлакат айни пайтда касалланганлар сони бўйича дунёда бешинчи ўринда турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг