Расмийларнинг таъкидлашича, шанба куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва Толибон ўртасида тинчлик музокараларининг янги босқичи бошланди. Бу раунд Афғонистондаги 18 йиллик урушни тўхтатиш учун музокараларнинг «энг муҳим босқичи» деб номланди.
Музокаралар олиб борган юқори лавозимли амалдорлар, сулҳнинг саккизинчи раунди охирида тинчлик битими имзоланиши мумкин ва бу эса хорижий кучларнинг уруш олиб борилган мамлакатдан чиқиб кетишига имкон беришини айтишди.