Россияда коронавирусни юқтириб олганлар 875 мингдан ошди

0
1737
Фото: AP

Россия расмийларининг жума кунги берган хабарларига кўра, мамлакатда 6 август куни 5241 кишига коронавирус ташхиси қўйилди ва касалланганларнинг умумий сони 877 135 кишига етди.

Айни пайтда Россия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан кейин тўртинчи ўринда турибди.

Шунингдек, Россияда пайшанба куни яна 119 киши CОVID-19 қурбонига айланган. Ҳозирда бу мамлакатда коронавирусдан вафот этганларнинг эълон қилинган расмий сони 14 725 кишини ташкил қилмоқда.

Беморларнинг 683 592 нафари тузалган бўлиб, 178 818 киши даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг