Қатарда Ҳайит байрами олдидан янги чекловлар ўрнатилди

0
1971
Фото: Sorin Furcoi/Al Jazeera

Қатар коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун бир қатор янги чекловларни эълон қилди. Хусусан,савдо билан шуғулланувчилар фаолияти 30 майгача тўхтатилди.

Мамлакатда озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, ресторанлардаги етказиб бериш хизматлари ва бошқа бир қатор зарур хизматлардан ташқари барча дўконлар ёпилди. Бу чекловлар Ҳайит муносабати билан ўтказиладиган расмий байрамларда ўз кучида қолади.

22 майдан бошлаб барча фуқаролар ва Қатарда яшаётган хорижликлар уйларидан чиқаётганда телефонларида EHTERAZ номли илова бўлиши талаб этилади. Ушбу мобил илова CОVID-19 занжирини кузатишда ёрдам бериш учун GPS ва Bluetooth технологиясидан фойдаланади ва фойдаланувчиларга вирусни юқтириб олганлар билан алоқа қилганлари ҳақида хабар беради.

Битта транспорт воситасида иккитадан ортиқ одам бўлишга рухсат берилмайди. Аммо, хусусий транспорт воситаларидан ёки такси химатидан фойдаланаётган бир оила вакиллари уч киши бўлиб машинада ҳаракатланишлари мумкин. Автобуслар ўзларидаги йўловчи ташиш сиғимининг ярмини ишлатади.

Шунингдек, гуруҳ бўлиб спорт машғулот ўтказишга рухсат берилмайди. Аҳолининг спорт билан шуғулланиши якка тартибда ўзининг яшаш жойи яқинида ва барча ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Ушбу қарорни бузганлар уч йилгача қамоқ жазоси ва 200 минг риалгача (54,8 минг доллар) жарима билан жазоланади.

Қатарда айни пайтда 33 369 киши коронавирус билан касалланган ва уларнинг 15 нафари вафо этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг