Қирғизистонликлар ҳам энди Германияда ишлашлари мумкин

0
2401
Фото: https://migranty.org

Германиянинг EDUVISO дастури доирасида Қирғизистон Республикаси фуқароларини ҳамширалик бўйича ўқитиш, келгусида ишга жойлаш тўғрисида шартнома имзоланди, дея хабар бермоқда migranty.org сайти. 

EDUVISO дастури малакали мутахассисларни Германия давлатида ишлашларига ёрдам беради. Лойиҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар 20 йиллик халқаро тажриба ҳамда турли соҳларда ишлаш бўйича кўникмага эга. 2019 йилдан буён бу дастур Қирғизистонда фаолият  олиб бораётган бўлсада, 2020 йил январь ойида расман очилгани маълум қилинган. Бугунги кунда у ерда 12 киши фаолият олиб бориб, фуқароларга дастур бўйича ёрдам бериб келишмоқда.

Лойиҳа доирасида,  Қирғизистон Республикаси фуқароларига EDUVISO .KG аккредитациядан ўтган ўқув юртларида «ҳамширалик иши» мутахассислиги бўйича таълим олиш имконияти берилади.

Ҳозирда EDUVISO дастури Қирғизистондаги 4 та таълим муассасаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган:

– Таълимда замонавий ахборот технологиялари институти (ИСИТО, Бишкек ш.);

– Б. Сидиков номидаги халқаро Қирғизистон- Ўзбекистон университети ( КУМУ, Ўш ш.);

– Н. Пирогов номидаги тиббиёт коллежи ( Қора-Болта ш.);

–  Норин тиббиёт коллежи (НМК, Норин ш.);

– «Vunderkind» тил мактаби

Дастурда хоҳловчилар, тўлиқ ўрта маълумотга эга шахслар,  ҳамшира, ҳамширалик иши ёки фельдшерлик дипломига эга фуқаролар қатнашишлари  мумкин.

Бундан ташқари, EDUVISO дастур ичида, 11-синф битирувчилари, 35 ёшгача бўлган шахслар ариза қолдириб, суҳбатдан ўтишлари учун имконият яратилган. Танловдан муваффақиятли ўтганлар Қирғизистон Республикасининг юқоридаги ўқув юртларида ўқишни бошлашлари мумкин. Ўқиш муддати 3 йил бўлиб,  4 босқичда амалга оширилади:

1-босқич (асосий):

– таълим муассасасида профессионал шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш;

– интенсив тил курси;

– тиббий кўникмаларга эга бўлиш учун қўшимча амалиёт дастурлари (зарур вазиятда);

– Германияда яшаш ва ишлаш учун психологик тайёрлов.

2-босқич (оралиқ):

– таржима ва ҳужжатлар текшируви;

– визуал саволлар;

– қўшимча таълим ва амалиёт;

–  мос иш берувчини қидириш (йўналиш бўйича);

3-босқич:

–  Германия давлатига мослашиш ва қўшимча таълим ( 6 ойдан 1 йилгача);

4-босқич:

(Тўлиқ ишлаш, Германия)

–  Германияда EDUVISO томонидан биринчи йил ёрдам ва қўллаб-қувватлаш;

– ҳужжатлар бўйича маслаҳат (яшаш ҳуқуқи, фуқаролик ва ҳ. к.)

Қирғизистон Республикасининг «ҳамширалик иши» ёки «фельдшер» дипломига эга бўлган шифокорларга EDUVISO EXPERT дастурида ҳам қатнашишлари мумкин. Лойиҳада ўқиш муддати – 10 ойдан 1 йилгача, у ўзида  интенсив тил курси: немис тилини нолдан Б2 даражасига қадар, шунингдек Германияда яшаш ва ишлаш учун психологик тайёргарликни жамлаган . EDUVISO EXPERT дастури ҳам 4 босқичдан иборат.

Ушбу дастур, Қирғизистон Республикаси фуқароларига медицина  соҳасида сифатли таълим олиш ва Германия тиббиёт муассасаларида немис мутахассислари билан тенг равишда, қонуний  иш билан таъминланиш, шунингдек, тўлиқ ижтимоий ҳуқуқ олиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва  Германия ўртасидаги ҳамкорликлар ҳақида  migrant.mobi ахборот хизмати портали аввалги постларда хабар берган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг