Айсултан Роҳат Темур Кулибоевга зарба берди

0
2852
Фото: .exclusive.kz

Президентнинг набираси ёзишича, газ фирибгарлигидан тушган жуда катта пуллар, яъни йилига 100 миллиондан 200 миллион долларгача бўлган миқдордаги пуллар Гоги Ашкеназини боқиш учун сарф қилинар экан.

Ҳали ҳеч қанча вақт ўтмадиямки, Дариға Назарбоеванинг кенжа ўғли, ўзининг Facebook саҳифасида навбатдаги “кашфиётини” яна бир қисмини ошкор этди.

Агар у аввалги постларида онасини, ўгай отасини, қайнотасини ва бобосини кўплаб жиноятларда айблаган бўлса, унинг янги хабарининг қаҳрамонлари фақат икки киши – собиқ қайнотаси Қайрат Бўронбаев ва поччаси Тимур Кулибоев бўлди.

«Мен Динара Кулибоевага жуда ҳам ачинаман, у кўп йиллар давомида эрининг ҳийла-найрангларига жимгина чидаб келмоқда! Мен уни жуда яхши кўраман, у оиладаги баъмани инсонлардан биридир! Унинг иродаси ва феъл-атвори билан у менинг назаримда жуда кучли аёл!” – деб ёзди бошида Айсултан, мамлакат собиқ президентининг ўртанча қизини мақтаб.

“Мен аввал ёзганимдек, Тимур Кулибоев ва Қайрат Бўронбаев фақатгина Россия билан тузилган газ шартномасининг ўзидан йилига 700 миллион доллар “даромад” қиладилар, унга кўра Қозоғистон гази расман Россияга арзонлаштирилган нархда сотилади. Хуллас, ушбу пуллардан Қайрат Бўронбаев трастларга Гоги Ашкенази учун пул ўтказиб келган. Миқдори 100 ва 200 миллион АҚШ доллари бўлган пуллар! Унинг хўжайини Тимур Кулибоевнинг буйруғи билан! Тўловларни шахсан ўзим кўрганман! … Бундай ҳаракатлардан кейин Қайрат Бўронбаев Динара Кулибоеванинг кўзига қандай қараганини тушунмайман!” – Айсултан Роҳат ўзининг энг яқин қариндошларининг фирибгарликлари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин у «оралиқ ширкат мавжуд бўлиб, у йилига 1,5 миллиард долларга яқин даромад келтиради. Пуллар Сингапурга жойлаштирилади ва у ерда Россия элитаси, Владимир Путиннинг ҳамёнлари ўртасида тақсимланади, хусусан, Россия “Газпром”ининг раҳбари Алексей Миллер билан”.

Қозоғистонга келсак, йилига 700 миллион долларга яқин даромад, Айсултан Назарбоевнинг сўзларига кўра, «Тимур Кулибоев ва Қайрат Бўронбаев ўртасида тақсимланади», деб айтиб берган эди.

Пост якунида, Қозоғистон Сенати спикерининг кенжа ўғли, унинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқлигини тан олади, чунки «мендаги бор нарсалар – хотиним, қизим, ўғлим – сизлар ҳаммасини мендан тортиб олдинглар!», деб ёзади.

Нурсултон Назарбоевнинг набираси бу сафар қанча хабарни эълон қила олиши номаълум. Шунингдек, ушбу хабарларнинг орқасида кимлар тургани ва кимга фойда эканлигини фақат тахмин ва гумон қилиш мумкин халос.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг